Фойдаланиш шартлари
1. Шартлар
Ушбу вебсайтга кириш орқали сиз Фойдаланиш шартлари, барча алоқадор қонун ва тартиблар, шунингдек, маҳаллий қонунчиликка риоя қилиш мажбуриятини оласиз. Агар сиз бу шартлардан биронтасига рози бўлмасангиз, ушбу вебсайтдан фойдаланишингиз ёки унга киришингиз тақиқланади. Ушбу вебсайтдаги материаллар тегишли муаллифлик ҳуқуқи ва савдо белгиси ҳақидаги қонунлар билан ҳимояланган.
2. Лицензиядан фойдаланиш
Advocacy Assembly вебсайтидаги материалларни (маълумот ёки дастур) шахсий нотижорий мақсадда вақтинча кўриш учун бир нусха юклаб олишга рухсат берилади. Бу - лицензия бериш, эгалик ҳуқуқини тақдим этиш эмас. Ва бу лицензияга мувофиқ:
Бу чекловлардан биронтасини бузсангиз, ушбу лицензия автоматик тарзда тугатилади ёки Advocacy Assembly томонидан истаган пайтда тугатилиши мумкин. Бу материалларни кўриш ёки лицензия тўхтатилгани тақдирда, юклаб олинган материаллар, хоҳ босма, хоҳ электрон бўлсин, йўқ қилиниши шарт.
3. Дисклеймер
Advocacy Assembly вебсайтидаги материаллар “борича” тақдим қилинади. Advocacy Assembly аниқ ёки назарда тутилган ҳеч қандай кафолатни тақдим қилмайди ва ушбу билан бошқа барча кафолатлар, жумладан, назарда тутилган кафолат ёки сифат кафолати, маълум мақсадга яроқлилик ё-да муаллифлик ҳуқуқи ва ё бошқа ҳуқуқлар бузилишларига доир кафолатлардан воз кечади. Бундан ташқари, Advocacy Assembly ўз интернет сайти ёки алоқадор, бошқа сайтлардаги материалларнинг аниқлиги, эҳтимолий натижаси ёки ишончлилиги борасида ҳеч қандай кафолат бермайди.
4. Чекловлар
Ҳеч қандай ҳолатда Advocacy Assembly ёки унинг таъминотчилари Advocacy Assembly интернет сайтидаги материаллардан фойдаланиш ёки фойдалана олмаслик натижасида юзага келган ҳеч қандай зарар учун (жумладан, маълумотларни йўқотганлик ёки бизнесдаги узилишлар), ҳатто Advocacy Assembly ваколатли вакили бу каби зарардан оғзаки ёки ёзма равишда хабардор қилинган бўлса ҳам, масъул эмас. Айрим юрисдикцияларда назарда тутилган кафолат ёки бевосита ё-да тасодифий зарар учун жавобгарлик чекланмагани боис бу чекловлар сизга қўлланилмаслиги мумкин.
5. Қайта кўриб чиқиш
Advocacy Assembly вебсайтидаги материаллар техник, типографик ёки фотографик хатоларни ўз ичига олиши мумкин. Advocacy Assembly ўз вебсайтидаги материалларнинг аниқ, тугал ва жорийлигини кафолатламайди. Advocacy Assembly ўз вебсайтидаги материалларни истаган пайт, олдиндан огоҳлантирмасдан таҳрир қилиши мумкин. Айни пайтда Advocacy Assembly ўз материалларини янгилаш мажбуриятини олмайди.
6. Линклар
Advocacy Assembly ўз интернет сайтига линк берилган бошқа барча вебсайтлар мундарижасини кўргани йўқ ва уларнинг контенти учун жавобгар эмас. Бошқа сайтга линк бериш Advocacy Assembly уни дастаклашини англатмайди. Бу каби сайтлардан фойдаланганлик учун фойдаланувчи масъул.
7. Сайтдан фойдаланиш шартларининг ўзгартирилиши
Advocacy Assembly ўз вебсайтидан фойдаланиш шартларини истаган пайт олдиндан огоҳлантиришсиз қайта кўриб чиқиши мумкин. Вебсайтдан фойдаланганда сиз жорий Фойдаланиш шартларига розилик берган бўласиз.
8. Амалдаги қонун
Advocacy Assembly вебсайтига алоқадор ҳар қандай даъво Англия ва Уэльс қонунларига мувофиқ, коллизион ҳуқуқ тамойилларини ҳисобга олмаган ҳолда тартибга солинади, талқин қилинади ва кўриб чиқилади. Бундан келиб чиқадиган ёки ушбу Шартномага алоқадор баҳслар юзасидан ниҳоий қарорни Бирлашган Қироллик, Лондон маҳкамалари чиқаради.