- Аннотация:
- Ушбу курс инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига халқаро инсон ҳуқуқлари қонунчилигига мувофиқ дин ёки эътиқод эркинлиги (ДЭЭ) ҳуқуқини ташкил этувчи нормалар ва стандартлар ҳақида амалий билимлар беради.
- Ушбу курс ҳақида:
- Халқаро ҳуқуқ фикрлаш, виждон ва дин ёки эътиқод эркинлиги (ДЭЭ) ҳуқуқини кафолатлайди. У халқаро одат ҳуқуқининг бир қисмини ташкил қилганлиги сабабли ДЭЭни тарғиб қилиш ва ҳимоя қилиш вазифаси инсон ҳуқуқлари халқаро шартномаларини имзолаган ёки имзоламаганлигидан қатъи назар барча давлатлар учун мажбурийдир. Аммо ДЭЭ айнан нима? У нимани ҳимоя қилади? Қачон давлат уни қонуний равишда чеклаши мумкин? Ушбу курсда бир қанча халқаро экспертлар ушбу ҳуқуқнинг мазмунини очиб беришади. Шунингдек, БМТнинг бу ҳуқуқ бутун дунёда қанчалик ҳурмат қилинаётгани, ҳимояланганлиги ва инсонларнинг ундан қай даражада фойдаланишини кузатиб борадиган ва ҳисобот берадиган механизмлари билан танишасиз.
- Нимани ўрганаман:
- Ушбу кириш курси фуқаролик жамияти иштирокчиларини дин ёки эътиқод эркинлиги ҳуқуқига оид халқаро инсон ҳуқуқлари стандартлари ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилувчи механизмлар билан таништириш учун мўлжалланган.
- Нимани билишим керак:
- Ҳеч нарса! Ушбу курс халқаро инсон ҳуқуқлари қонунчилиги ёки БМТ тизими ҳақида аввалдан билимга эга бўлишни назарда тутмайди.