- Аннотация:
- Ушбу курс “Амалиётда инсон ҳуқуқлари – Дин ёки эътиқод эркинлиги ҳуқуқи” курсига асосланади. Ушбу курс инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига инсон ҳуқуқлари мониторинги, ҳисобот бериш ва ҳимоя бўйича амалий билимларни беради. Чунки ушбу билимлар дин ёки эътиқод эркинлиги ҳуқуқи (ДЭЭ) билан боғлиқдир.
- Ушбу курс ҳақида:
- Курс фикрлаш, виждон ва дин ёки эътиқод эркинлиги (ДЭЭ) учун самарали ҳисобот бериш, мониторинг ва ҳимоянинг асосий тамойиллари ва амалий жиҳатларини очиб беради. Шу мақсадда курс биринчи навбатда инсон ҳуқуқларига асосланган ҳисобот ва мониторингни ўрганади ва ўз навбатида “зарар етказмаслик” ёндашувини ва текширувнинг муҳимлигини таъминлайди. Маълумот тўплаш хавфсизлиги – ҳам жисмоний ва тобора ортиб бораётган рақамли – далилларга асосланган ҳисобот учун кўрсаткичларнинг роли масаласига чуқур киришдан олдин ўрганилади.
- Нимани ўрганаман:
- Биз ушбу кириш курсини фуқаролик жамияти иштирокчиларини ДЭЭ учун инсон ҳуқуқлари мониторинги, ҳисобот бериш ва ҳимоя қилиш асослари билан таништириш учун ишлаб чиқдик.
- Нимани билишим керак:
- Кириш курси сифатида фан бўйича чуқур билим умуман талаб этилмайди. Бироқ, биз ДЭЭ халқаро ҳуқуқий асосларини тушуниш учун “Амалиётда инсон ҳуқуқлари – Дин ёки эътиқод эркинлиги ҳуқуқи” курсини тамомлашни таклиф қиламиз. Биз бунга асосланган ҳолда ДЭЭ учун мониторинг, ҳисобот бериш ва ҳимоя қилиш асосларини очиб берамиз.